Қирғизистонда электромобиллар сони кескин ошди

ASTANА.Кazinform – 2025 йил охирига келиб, Қирғизистонда 15 278 та электромобиль рўйхатга олинган. Бу мамлакатдаги барча автомобилларнинг 0,8 фоизини ташкил этади. Маълумотлар Қирғизистон Республикаси Табиий ресурслар вазирлиги томонидан эълон қилинди.

электромобиль
Фото: freepik

Кабар(Қирғизистон) агентлигининг вазирлар маълумотларига таяниб хабар беришича, сўнгги йилларда электромобиллар сони барқарор равишда ўсиб бормоқда.

Қиёсий кўрсаткичлар:

  • 2022 йилда — 1113 та электромобиль;
  • 2023 йилда — 2310 та;
  • 2024 йилда — 3122 та.

Фақат 2025 йилда уларнинг сони 9870 тага ошди. Бу экологик тоза транспорт воситаларига талабнинг сезиларли даражада ошганидан далолат беради.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда биринчи дор йўли очилди.

Сўнгги хабарлар