Қирғизистонда электр энергиясига бўлган талаб ортиб бормоқда

BISHKEK. Кazinform - Анормал иссиқ ва қуруқ об-ҳаво туфайли қирғизистонликлар ёзда кўпроқ электр энергияси истеъмол қила бошладилар, дея хабар беради Kazinform мухбири Қирғизистон миллий энергетика холдингига таяниб.
None
None

Корхона маълумотларига кўра, 19 июл ҳолатига кўра, бир суткалик электр энергияси истеъмоли 34 миллион кВт/соатни ташкил этган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 29 миллион киловатт/соатни, 2020 йилда эса 28 миллион киловатт/соатни ташкил қилган.

Электр энергияси истеъмоли ўсиши билан бир қаторда Тоқтоғул сув омборида сув истеъмоли ҳам ошиб, сув оқимига деярли тенг бўлди. Ҳозирги сув сатҳи 12,7 миллиард куб метр бўлса, сув оқими 538 м³ ва истеъмол 458 м³ ни ташкил қилади.

Расмийлар бутун энергетика тизимининг ишончли ишлашини таъминлаш учун истеъмолчиларни электр энергиясидан фойдаланишда эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.

Аввалроқ мамлакат ҳудуди аномал иссиқлик билан қоплангани хабар қилинганди.

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова


Сўнгги хабарлар