Қирғизистонда бир ҳафта давомида 42 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

None
None
BISHKEK. Кazinform - Қирғизистонда аномал иссиқ ҳаво кузатилади. Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво +42 даражагача исийди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Метеорология хизмати маълумотларига кўра, 20-25 июл кунлари Чуй вилоятида +41 даражагача, Талас водийсида +39 даражагача, Боткен, Ўш ва Жалолобод вилоятларида +42 даражагача, Норин вилоятида — +36 даражагача, Иссиқкўлда — 34 даражагача, тоғли ҳудудларда — 24—29 даражагача, баланд тоғли ҳудудларда 14—19 даражагача иссиқ бўлади.

Вазирлик мамлакат аҳолисини сувсизланишдан қочишга, кўпроқ сув ва салқин ичимликлар ичишга, очиқ қуёшда бўлмасликка ва экинларни мўл суғоришга чақиради.

Фото: www.оntimeelite.cоm

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова

Сўнгги хабарлар
telegram