Қирғизистонда бир кунда учта зилзила қайд этилди

BISHKEK. Kazinform - Қирғизистоннинг учта вилоятида бир кунда учта зилзила содир бўлди, деб хабар беради Kazinform Кабар агентлигига таяниб.
None
None

Қирғизистон Сейсмология институти маълумотларига кўра, эпицентрида 2,5 магнитудали зилзила Ўш вилояти ҳудудида соат 06:41 да содир бўлган. Ерости силкинишлари Қора-сув туманининг Лангар қишлоғида 2 баллгача сезилган.

Жалолобод вилояти ҳудудида маҳаллий вақт билан 15:52 да эпицентрида 5 баллга яқин зилзила содир бўлди. Қирғизистон аҳоли пунктларида зилзила кучи 4 баллгача ташкил этди.

Шунингдек, Норин вилоятида ҳам соат 20:54 да эпицентрида 3 балли зилзила қайд этилди. Ер силкиниши Қўчқор туманининг Шамши, Дон-Алиш, Комсомол қишлоқларида 2,5 баллни ташкил этган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар ва вайроналар йўқлигини маълум қилди.

Фото: kabar.kg


Сўнгги хабарлар