Қирғизистонда бензин арзонлашиши мумкин
Ташкилот маълумотларига кўра, келгуси ойда нархларнинг босқичма-босқич туширилиши натижасида мамлакатнинг йирик нефть трейдерлари ўзларининг тариф сиёсатини қайта кўриб чиқадилар ва агар 1-1,5 ойлик захиралари бўлса, ёқилғи нархини 5-6 сомга пасайтирадилар.
Мониторинг маълумотларига кўра, жорий йилнинг январ ойида АИ-92 русумли ёқилғининг ўртача нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,2 сомга арзонлашган. Бироқ, дизель ёқилғисининг ўртача чакана нархи, аксинча, бир йил ичида 58,8 сомдан 74,1 сомга ошган.
Шунингдек, маҳаллий матбуотнинг ёзишича, мутахассислар ёқилғи нархи 1,5-2 сомдан ошмайди, деб тахмин қилмоқда. Қозоғистон Республикаси ёқилғи бозорида табиий монополия яратилган, ёқилғининг асосий қисми Россиядан келади. Бензин нархи фақат бозор ўзгарганда ўзгариши мумкин.
Гулмира Абдирахманова