Қирғизистонда 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги Фан қоъмитасининг Сейсмологик тажриба-методик экспедицияси давлат муассасаси сейсмик станциялар тармоғи бугун Алмати вақти билан 11 соат 24 дақиқа 12 сонияда зилзила қайд этди, деб хабар бермоқда Kazinform.
None

Зилзила эпитцентри Алмати шаҳридан 338 километр жануби-ғарбда, Қирғизистон ҳудудида жойлашган. «Зилзиланинг энергия тоифаси 9,9 балл. MPV магнитудаси 4,5. Чуқурлиги 10 км. MSK-64 устун буйича аниқланган ҳеч қандай маълумот йўқ», — дейилади «Алмати» навбатчи оператори хабарида.

Фото: aa.com.tr

Сўнгги хабарлар