Қирғизистон Вазирлар Кабинети раҳбари сиёсий коррупция тизимини демонтаж қилиш ҳақида маълум қилди

Қирғизистонда Жогорку Кенеш йиғилишида республика бюджетини муҳокама қилиш чоғида Вазирлар Кабинети раҳбари Ақилбек Жапаров мамлакатда сиёсий коррупция тизими йўқ қилинишини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети матбуот хизматига таяниб.

Қирғизистон ҳукумати
Фото: gov.kg

Ақилбек Жапаровнинг фикрича, сиёсий коррупция тизимини йўқ қилиш Давлат раҳбари Садир Жапаров жамоасининг асосий ютуғидир.

– Қирғизистон халқига Қумтор конининг, шунингдек, қиймати 300 миллион долларлик “Мегаком”, 75 миллион долларлик “Битэл”, 18 миллион долларлик “Манасбанк”, 60 миллион долларлик “Тошкўмир” каби миллий мерос дурдоналари қайтарилгани бунга ёрқин мисолдир. 11 та халқаро арбитраж ишида ғалаба қозонилган. Сиёсий коррупцияга қарши курашнинг сўнгги эпизоди уюшган жиноий гуруҳларга қарши кураш бўлди, чунки бу ҳам сиёсий коррупциянинг элементи бўлиб, унинг мамлакатимизда кейинги 30 йил ичида гуллаб-яшнашига сабаб бўлди, - деди Ақилбек Жапаров.

Қирғизистон Республикаси Вазирлар Кабинети раҳбари таъкидлаганидек, Давлат раҳбари республикада тартиб ўрнатиш мақсадида Вазирлар Кабинети раиси ва унинг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлаган. Тақсимотга кўра, Вазирлар Кабинети Раиси Ақилбек Жапаров мамлакат иқтисодий блоки учун, унинг ўринбосари Қамчибек Ташиев эса куч блоки учун жавобгардир.

— Ҳозирда вазирлар маҳкамасида келишмовчиликлар йўқ. Раҳбарият белгилаб берган суръатни ушлаб туролмаган Вазирлар Кабинети аъзолари ва “аввалгидек” ишлай олишига ишонганларнинг ўзлари “чеккада” қолмоқда. Шунингдек, ижро ҳокимияти ва Жогорку Кенеш ўртасида ҳеч қандай муаммо йўқ”, — деб тушунтирди Вазирлар Кабинети раҳбари.

Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова

Сўнгги хабарлар