Қирғизистон ва Германия қуёш электр станциясини қуриш бўйича келишувга эришди

ASTANA. Kazinform – Қирғизистон ва Германия иккита сузувчи қуёш электр станциясини қуриш бўйича келишув имзолади. Бу ҳақда Аnadolu ахборот агентлиги ёзди.

Қырғызстан мен Германия
Фото: Bena.com

Қирғизистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Садир Жапаров Германияга расмий ташрифи доирасида президент Франк-Вальтер Штайнмайер ва канцлер Олаф Шольц билан шахсий учрашувлар ўтказган.

Жапаров Президент Штайнмайер билан учрашувда Қирғизистонда халқ фаровонлигини ошириш, иқтисодиётни мустаҳкамлаш ва қулай сармоявий муҳит яратишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида гапирди.

Қирғизистон президенти Германия канцлери Шольц билан шахсий учрашувда қирғиз-герман ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

“Биз Германия корхоналарининг иқтисодиётимиздаги иштирокини олқишлаймиз”, – деди у.

Музокаралар натижасида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Германиянинг бир қатор ихтисослашган компаниялари ўртасида 2 та сузувчи қуёш электр станциясини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича шартнома имзоланди.

Сўнгги хабарлар