Қирғизистон-Тожикистон чегарасида отишма юз берди

BISHKEK. Kabar - Kazinform – Бугун Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари ўртасида отишма содир бўлди. Тожикистон томони граната ва миномётлардан фойдаланганлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Қирғиз Республикаси Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизматининг Ахборот ва коммуникация департаменти маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Кабар агентлигига таяниб.
None
None

Хабарларга кўра, соат 6:50 - 7:00 атрофида Қирғизистоннинг Боткен вилояти Боткен тумани Булоқ-Боши ҳудудида Қирғиз Республикаси Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг Булоқ-Боши чегара постига қарата Тожикистон Республикаси Давлат хавфсизлик қўмитасининг Кех чегара пости томонидан ўқ узилган. Бунга жавобан қирғиз томони ҳам Тожикистон пости томонга ўқ узган.

«Икки томон чегарачилари зудлик билан жанговар позицияларни эгаллади. Қирғизистон Республикасининг Боткен вилояти бўйича чегара вакили ва Тожикистон Республикасининг Сўғд вилояти бўйича чегара вакили ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Томонлар чегара отрядлари бошлиқлари воқеа жойига йўл олишган», — дейилади хабарда.

Бироқ соат 07:50да Тожикистон томони граната ва миномётлардан фойдаланган ҳолда яна ўт очишни бошлаган. 8:10 да отишма тўхтади.


Сўнгги хабарлар