Қирғизистон тоғларида музлик ўпирилди
Жети-Ўғуз туманининг ташқи водийсидаги Жууку довонида музлик ўпирилгани маълум қилинган.
Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси ходимлари жўнаб кетган.
Instagram саҳифасида воқеа гувоҳи Гарри Шимминнинг сўзларига кўра, музлик ўпирилиб тушганда тўққиз нафар британиялик ва бир америкалик сайёҳдан иборат гуруҳ Жууку дарасидан ўтаётган эди, улар беш дақиқадан сўнг муз босиб қолган участкадан зўрға ўтишга улгурган.
Ҳодиса оқибатида икки киши енгил тан жароҳати олган, ҳалок бўлганлар йўқ.
Жууку дараси Иссиқкўлнинг жанубий қирғоғида, Қоракўл шаҳридан 70 километр узоқликда жойлашган бўлиб, Терискей-Ала-Тоо тизмасидаги энг узун дарага ҳисобланади. У ўзининг табиати, гўзал манзаралари билан хорижлик сайёҳларни ўзига тортади.
Муаллиф: Смағулова Еркежан