Қирғизистон талабалар ротацияси тизимини жорий этади
ASTANА. Кazinform — 2027 йилда Қирғизистон талабалар ротацияси тизимини жорий этади. Бу ҳақда мамлакат президенти Садир Жапаров Жогорку Кенеш йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Кazinformнинг Бишкекдаги мухбири.
Президентнинг сўзларига кўра, давлат олий таълим муассасаларида ўқиш учун 10 минг таълим гранти ажратади. Шу жумладан, шимолий ҳудудлардан 5 минг талаба жанубга, жанубий ҳудудлардан 5 минг талаба эса шимолга ўқишга боради.
Мамлакатнинг барча ҳудудларида ва Қирғизистон пойтахтида барча қулайликларни таъминлайдиган замонавий талабалар ётоқхоналари қурилади. Янги ташаббус мамлакат фуқароларини ҳудудлар бўйича бўлинишдан ҳимоя қилишга қаратилган.
Садир Жапаров сўнгги беш йил ичида мамлакатни шимол ва жанубга бўлиш ҳақидаги гап-сўзлар деярли тўхтаганини таъкидлади. Ҳар қандай бўлинишни тўхтатиш учун ҳокимлар, судьялар ва бошқа давлат хизматчилари ротацияси амалга оширилди ва унинг натижалари ижобий бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитасининг маълумотига кўра, 2025 йил 1 декабрь ҳолатига Қирғизистоннинг доимий аҳолиси сони 7 миллион 395 минг кишига етди.