10:49, 01 Июнь 2022 | GMT +5
Қирғизистон шакар экспортини вақтинча тақиқлади
BISHKEK. Kazinform – Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакатдан шакар олиб чиқилишини олти ойга тақиқлади, дея хабар беради Kazinform «Кабар» агентлигига таяниб.

Тегишли қарор Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг навбатдаги мажлисида қабул қилинди.
Агентлик маълумотларига кўра, фармон Қирғизистон ҳудудидан шакарнинг оммавий экспорт қилиниши эҳтимолининг олдини олиш, мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва шакар бозоридаги нархларни жиловлаш мақсадида ишлаб чиқилган.