Қирғизистон пойтахти COVID-19 билан касалланиш бўйича «сариқ» зонага ўтди

BISHKEK. Kazinform - Қирғизистонда коронавирус билан касалланиш даражаси ошгани кузатилмоқда. Ҳудудлар бўйича эпидемиологик вазиятнинг хавфларини баҳолаш матрицасига кўра, республика пойтахти «сариқ» зонага ўтди, деб хабар қилади Кazinform мухбири CОVID-19 га қарши кураш бўйича Республика оператив штабига таяниб.
None
None

Штаб маълумотлари бўйича, 25 июл ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус юқтиришнинг 128 та янги ҳолати аниқланган, улардан 95 нафари симптомлар бошлангани сабабли мурожаат қилган, қолганлари контакт сифатида даволанмоқда. Баъзиларида бошқа мамлакатларга парвоз пайтида тест натижасида ковид ташхиси қўйилган. Рўйхатга олинган ҳолатлар сонига кўра, 80% - пойтахт Бишкекда, 11% - Чуй вилоятида. Қолганлари ҳудудларда бир марталик ҳолатлардир.

Касалликнинг енгил кечиши туфайли аниқланган ҳолатларнинг 90 фоизи (116 киши) амбулатор даволанади. Беморларнинг аҳволи оилавий тиббиёт марказлари шифокорлари томонидан назорат қилинади.

Қирғизистонда 18 июлдан 24 июлгача бўлган ҳафта давомида 981 та CОVID-19 юқтириш ҳолати аниқланган. 910 нафар бемор амбулатор даволанмоқда, 71 нафари стационарда.

Жорий йилнинг 6 ой 24 кунида жами 17937 нафар CОVID-19 юқтириш ҳолати қайд этилган. Уларнинг 15 943 таси (88,8%) лаборатория томонидан тасдиқланган, 1994 таси (11,2%) клиник ва эпидемиологик белгилар ва касалланган одам билан алоқада бўлганлигини ҳисобга олган ҳолда даволанмоқда.

Мамлакатда пандемия бошлангандан бери жами 202 685 та ҳолат қайд этилган бўлиб, касалланиш 100 000 аҳолига 3,61 тани ташкил этади.

Фото: www.gov.kg

Муаллиф: Гулмира Абдрахманова

Сўнгги хабарлар