Қирғизистон Миллий банки ҳисоб ставкасини 9 фоиз даражасида сақлаб қолди
BISHKEK. Kazinform - Қирғизистон Республикаси Миллий банки ҳисоб ставкасини 9 фоиз даражасида сақлаб қолди. Қарор 2024 йил 26 ноябрдан кучга кирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Қирғизистон Республикаси Миллий банки маълумотларига кўра, йиллик инфляция ўртача чегаралар ичида қолмоқда ва ноябрь ойида йил бошидаги 7,3 фоиздан камайган ҳолда 5,2 фоизни ташкил этди. Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари нархларининг ўсиш суръати пасайишда давом этмоқда ва ўртача даражада қолмоқда.
Мамлакатда қурилиш ва хизмат кўрсатиш соҳаларининг жадал ривожланиши туфайли юқори иқтисодий фаоллик сақланиб қолмоқда. 2024 йилнинг 10 ойи якунлари бўйича мамлакат реал ялпи ички маҳсулотининг ўсиши 9,6 фоизни ташкил этди.
Қирғизистон Республикаси иқтисодиёти аҳоли даромадларининг ошиши натижасида ички истеъмолнинг ўсишини бошдан кечирмоқда, бунга реал иш ҳақининг ўсиши ва жисмоний шахслардан мамлакатга пул ўтказмалари оқимининг ижобий динамикаси таъсир қилишда давом этмоқда. Шунингдек, асосий капиталга киритилаётган инвестициялар ҳажми, асосан, ички молиялаштириш манбалари ҳисобидан ортиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон Республикаси Миллий банки 30 апрелдан бошлаб ҳисоб ставкасини 11 фоизга, 28 май куни эса 200 базавий пунктга пасайтириб, 9 фоизга туширган эди.
Муаллиф: Гулмира Абдраҳманова