13:16, 15 Июль 2022 | GMT +6
Қирғизистон қора металл парчаларини мамлакатдан олиб кетишга тақиқ жорий қилади
BISHKEK. Kazinform – Қирғизистон қора металл парчалари ва чиқиндиларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқишни вақтинчалик тақиқлашни таклиф қилмоқда, деб хабар беради Kazinform.
Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизмати хабарига кўра, тақиқ қора металлар парчалари ва чиқиндиларига, қайта эритиш учун қора металл қуймаларига тааллуқли.
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Қирғиз Республикаси Иқтисодиёт ва тижорат вазирлигига Жаҳон савдо ташкилоти ва Евроосиё иқтисодий комиссиясини мораторий жорий этилганлиги тўғрисида хабардор қилиш; Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига МДҲ Ижроия қўмитасини хабардор қилиш, Давлат божхона хизмати ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига чегара қўшинларининг тақиқ остидаги товарларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйишга қаратилган зарур чораларни кўриш топширилди.
Тақиқ олти ой муддатга жорий этилиши таклиф қилинмоқда.
Фото: www.blrt.ee