17:10, 04 Декабрь 2023 | GMT +5
Қирғизистон Давлат котиби байроқни ўзгартириш ҳақида гапирди

“Аввалига Президент Садир Жапаров, Вазирлар кабинети раиси ўринбосари Қамчибек Ташиев ва менга таклиф қилинган ғоя ёқди. Мамлакат жонланаётган пайтда байроғимизни янгилаш тўғри, деб ўйлагандик. Бироқ жамоатчилик муҳокамаси шуни кўрсатдики, амалдаги байроқ халқ онги ва қалбига сингиб кетган ва байроқни ўзгартириш масаласи кўпчиликни ташвишга солмоқда. Умид қиламизки, Жогорку Кенеш депутатлари халқнинг хоҳиш-истакларини инобатга олган ҳолда ҳаракат қилади. Нима бўлишидан қатъи назар, бир-биримизга ҳурмат билан муносабатда бўлайлик”, - деб ёзади у.