Қирғизистон чет эллик мутахассисларга «Рақамли кўчманчи» мақомини беради

Бу мақом чет эллик IT мутахассисларига Қирғизистон ҳудудига визасиз бориш имконини беради. Шунингдек, келгандан кейин рўйхатдан ўтишнинг ҳожати йўқ. Ишга кириш учун рухсат берувчи ҳужжатлар талаб қилинмайди. Бундан ташқари, «Рақамли кўчманчи» мақоми автоматик тарзда шахсий идентификация рақамини олиш, шунингдек, адлия ва солиқ соҳасидаги ваколатли давлат органларида соддалаштирилган тартибда хизматлар олиш имконини беради.
«Digital Nomad» мақомига Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Молдова ва Россиянинг рақамли технологиялар соҳасида фаолият юритувчи фуқаролари мурожаат қилишлари мумкин.
Мақом махсус QR кодли электрон ҳужжат шаклида берилади.
«Рақамли кўчманчи» («Digital Nomad») мақомини бериш тўғрисидаги вақтинчалик низом 2023 йил 31 декабргача амал қилади.
Муаллиф: Гулмира Абдрахманова