Кейинги уч кун давомида Қозоғистоннинг кўп қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда

16-18 сентябрь кунлари Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида фронтал қисмлари таъсирида синоптик вазият шаклланади, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиб, кучли шамол эсади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

Кейинги уч кун давомида Қозоғистоннинг кўп қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, шимоли-ғарбий ва жануби-шарқида дўл ёғиши мумкин, мамлакат жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда эса кечаси ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик кутилмоқда.

Кечаси ва эрталаб республиканинг шимоли-ғарбий, шимоли ва шарқида туман тушиши мумкин.

Республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 2-12 даража илиқ, кундузи 15-23 даража илиқ, жанубий ва жануби-шарқда кечаси ҳаво ҳарорати 10-15 даража илиқ, тоғли ҳудудларда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи - 20-28 илиқ бўлади.