21:18, 10 Ноябрь 2022 | GMT +5
Кейинги ўқув йилидан бошлаб Қозоғистонда 5-8 ва 10-синф ўқувчилари қозоқ тилидан имтиҳон топширишади
ASTANA. Kazinform - 5-8 ва 10-синф ўқувчилари «Қозоқ тили» фанидан имтиҳон топширишади. Бундай ўзгаришлар кейинги (2023-2024) ўқув йилидан бошлаб киритилади, деб хабар беради Kazinform.
![None None](/static/img/plug.webp)
Бунгача фақат 9 ва 11-синф ўқувчилари қозоқ тилидан имтиҳон топширишган. Шунингдек, улар ушбу фандан имтиҳон топширишда давом этадилар.
Бунгача бу таклиф қозоқ тили ўқитувчилари йиғилишида ва таълим вазири иштирокида ўтказилган ўқитувчилар уюшмалари вакилларининг йиғилишида билдирилган еди.
Қозоқ тилидан имтиҳон ёзма ва оғзаки бўлади. Тинглаш, гапириш, ўқиш ва ёзиш каби кўникмалар баҳоланади.
Имтиҳон топшириқлари ўқитувчилар томонидан академик ҳалоллик тамойилларига риоя қилган ҳолда тузилади.
Ушбу фан бўйича якуний баҳолар 5-8, 10-синфларда имтиҳон ва йиллик баҳолаш натижаларига кўра қўйилади.