Кейинги қишки Олимпия ўйинлари Италиянинг иккита шаҳрида бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Пекиндаги XXIV Қишки Олимпия ўйинлари якунланди. Энди 2026 йилги Оқ Олимпиада Италиянинг Милан ва Кортина-д'Ампеццо шаҳарларида бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитасининг 134-сессиясида маълум қилинди. Қишки ўйинлар пойтахти ХОҚ аъзоларининг овоз бериш йўли билан аниқланди. Ўшанда 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинлари ўтказиш учун Италиянинг Милан ва Кортина-д'Ампеццо шаҳарларидан ташқари, Стокгольм ва Оре номзодлик қилган эди.

Дастлаб етти шаҳар 2026 йилги Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилишга умид қилган эди. Якуний босқичга икки номзод қолди. Натижада Италия ғалаба қозонди.

2026 йилги Олимпия ўйинларининг очилиши 6 февралга белгиланган.



Сўнгги хабарлар
telegram