Кениялик спортчи янги жаҳон рекордини ўрнатди

Кениялик спортчи янги жаҳон рекордини ўрнатди
Фото: очиқ манбалардан олинган

Кениялик спортчи Келвин Киптум марафон бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди, деб хабар беради Kazinform агентлиги.

8 октябрm куни 23 ёшли кениялик Чикаго марафонида 42 километру 195 метр масофани 2 соату 35 сонияда босиб ўтди.

Аввалги жаҳон рекорди Киптумнинг ҳамюрти Элиуд Кипчоге томонидан 2022 йилги Берлин марафонида ўрнатилган эди. У бу масофани 2 соат 1 дақиқа 9 сонияда босиб ўтди. 2019 йилнинг кузида Кипчоге Венадаги пойгани 1 соат, 59 дақиқа, 40,2 сонияда якунлаб, икки соатдан кам вақт ичидв маррага келган биринчи марафончи бўлди. Бироқ, пойга махсус ишлаб чиқилган шароитларда ўтказилди ва расмий рекорд ҳисобланмади.

Аёллар марафонида жаҳон рекорди эфиопиялик спортчига тегишли. Сентябрь ойида Тигист Ассефа Берлин марафонини 2 соат 11 дақиқа 53 сонияда якунлади.

Сўнгги хабарлар
telegram