13:15, 01 Сентябрь 2022 | GMT +5
Келгуси йили Қозоғистонда Мажилис ва маслихат сайловлари ўтказилади
NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон халқига Мурожаатида Мажилис ва барча даражадаги маслихатлар сайловини келаси йилнинг биринчи ярмида ўтказишни таклиф қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

– Келгуси йилнинг биринчи ярмида барча даражадаги маслихатлар сайловини ўтказишни тавсия этаман, – деди Давлат раҳбари.
Давлат раҳбари кўпчилик манфаатларини ифодаловчи депутатларнинг янги таркиби яратилишини таъкидлади.
«Бу қадам, шубҳасиз, маслихатлар ва Парламент фаолияти самарадорлигини оширади. Келгусида Ҳукумат таркибига кўпчилик овоз олган сиёсий кучлар эмас, балки Парламентдаги бошқа партиялар вакиллари ҳам киритилиши мумкин. Бундай ёндашув ижро ҳокимиятига бутун жамият талабларини инобатга олган ҳолда самарали қарорлар қабул қилиш имконини беради», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Аввал хабар қилинганидек, Мурожаатноманинг асосий қисми мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай