Келгуси йилда Қозоғистон компанияларининг 77 фоизи ишчилар сонини оширади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистондаги компанияларнинг 77 фоизи келгуси йилда ишчилар сонини ошириш ниятида. Бундай прогноз HeadHunter платформаси томонидан ўтказилган сўров натижасида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Сўровда чакана савдо, қурилиш ва кўчмас мулк, таълим, ахборот технологиялари ва молия соҳаларида хизмат кўрсатувчи 336 компания иштирок этди.

Улар орасида асосан чакана савдо, дори-дармон ва фармацевтика, қурилиш ва риэлторлик компаниялари ишчилар сонини оширишни режалаштирмоқда.

Жумладан, сотиш (38 фоиз), ишлаб чиқариш (15 фоиз) ва маркетинг (4 фоиз) бўлимлари келгуси йилда ходимларни ишга олиш ниятида.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар