Келаси йилдан Астанада ўқув марказлари қурилиши бошланади

ASTANA. Kazinform – Астана шаҳрида «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасида 84 минг ўқувчига мўлжалланган 23 та мактаб қурилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Алтай Кўлгинов ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
«Пойтахтимиз аҳолиси йил сайин ортиб бораётганини ҳисобга олиб, таълим муассасалари жойлашган ер участкалари сонини кўпайтирдик. Айни пайтда мактаблар қуриладиган 102 та ер участкасини аниқладик. Ижтимоий объектлар эҳтиёжлари учун ер участкалари шаҳарнинг барча туманларида жойлашган. Давлатимиз раҳбарининг топшириғига кўра, «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасида 23 та жуда катта мактаб лойиҳасини амалга оширмоқдамиз. Бу 23 та мактаб 84 мингдан ортиқ ўқувчини 2 сменада қамраб олиш имконини беради. Келгуси йилдан «Қулай мактаб» лойиҳаси доирасида ўқув марказлари қурилишини бошлаймиз»

, - деб ёзди шаҳар ҳокими Іnstagram саҳифасида.

Унинг қайд этишича, 2019 йилдан буён пойтахтимиз ҳудудида 93 минг ўқувчига мўлжалланган 45 та 2 сменали мактаб қурилди. Бундан ташқари, жорий йил охиригача яна 9 та ўқув маркази фойдаланишга топширилади.



Муаллиф: Алихан Асқар


Фото: gov.kz

Сўнгги хабарлар