09:14, 11 Декабрь 2020 | GMT +5
Кеча Қозоғистонда 836 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 836 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 139 995 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 841 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 124 056 нафарга етди.