09:14, 29 Декабрь 2020 | GMT +5
Кеча Қозоғистонда 739 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 739 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 153 199 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 841 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 140 684 нафарга етди.