09:17, 27 Январь 2023 | GMT +6
Кеча Қозоғистонда 71 кишида коронавирус аниқланди
ASTANA. Kazinform - Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 71 киши коронавирусга чалинганлиги қайд этилди, дея хабар бермоқда Kazinform.
27 январ ҳолатига кўра, 1743 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда, шу жумладан 108 бемор шифохоналарда, 1635 нафар бемор амбулатория шароитида.
Айни дамда 3 кишининг аҳволи оғир, 3 нафар беморнинг аҳволи жуда оғир, 1 нафар бемор ЎСШ аппаратига уланган.