09:14, 29 Январь 2021 | GMT +5
Кеча Қозоғистонда 1469 кишида коронавирус аниқланди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 1469 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 183 999 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 1276 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 165 595 нафарга етди.