Кaznedra платформаси: Тест режимида ер қаъри ҳақидаги маълумотларга эга портал ишга туширилди
«Ички ишлар вазирлиги тизимидаги рақамли тизимга ўтказилиши натижасида видеокузатув камералари кўпайиб, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Полиция ходимларини планшетлар билан жиҳозлаш борасида ҳам яхши ютуқлар бор. Бу борада жиноят ишларининг 90 фоиздан ортиғи электрон форматда олиб борилмоқда», — деди Б. Мусин.
Бундан ташқари, у minerals.gov.kz сайти 15 сентабрдан бошлаб «Кaznedra ягона платформаси»да синов режимида ишга туширилишини айтди.
«Бундан буён фойдаланувчининг шахсий кабинетида ер қаъри бўйича интерактив харитада чоп этилган бир ярим минг электрон ҳисобот мавжуд. Жорий йил охиригача ер қаъри тўғрисидаги қўшимча 30 минг ҳисоботни электрон версияга ўтказамиз. Бундан ташқари, платформа ер ости қидирув ишлари учун тегишли лицензия олиш учун ариза бериш ва ваколатли давлат органи билан электрон ёзишмаларни алмашиш имконини берди. Келажакда бу платформа ерости фойдаланувчилари учун бозор вазифасини ўтайди», — деди вазир.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов