11:31, 31 Август 2022 | GMT +5
Қазиғуртда 45 метр баландликда Қозоғистон Давлат Байроғи ўрнатилди
TÚRKİSTAN. Кazinform - Туркистон вилоятининг Қазиғурт туманида 45 метр баландликда Давлат байроғи ўрнатилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Давлат Байроғи Чимкент-Тошкент автомобил йўли бўйидаги «Мәңгілік ел» боғида жойлашган.
Умумий қиймати 35 млн тенгелик лойиҳа доирасида байроқ атрофи ободонлаштирилиб, ўриндиқлар ўрнатилди.
Маросимда сўзга чиққан зиёлилар вакиллари байроқни кўкларга кўтариш ёшларга, келажак авлодларга юксак руҳ бағишлашини таъкидлаб, ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Баланд тепаликка ўрнатилган катта байроқ ва пьедесталнинг мустаҳкам конструкцияси юртнинг қудрати ва шон-шуҳратини, буюк тарихи ва келажагини ифодалайди.
Муаллиф: Қайрат Зайнишев