13:24, 16 Январь 2023 | GMT +5
Қазгидромет: Яқин уч куннинг об-ҳаво маълумотлари
ASTANA. Kazinform - «Қазгидромет» Қозоғистонда яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Кенг кўламли шимоли-ғарбий антициклон таъсирида мамлакатнинг бутун ҳудудида ёғингарчилик, қор бўлмайди. Фақат Қозоғистоннинг шарқи ва шимоли-шарқида қор ёғади, қор бўрони бўлиши мумкин. Секин ҳаракатланувчи антициклон ва арктик ҳаво массалари об-ҳавони унчалик ўзгартирмайди, мамлакатда аёзли кунлар давом этади», - дейилади хабарда.