Қазгидромет: 9 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 9 август куни кутиладиган об-ҳаво муносабати билан бир қатор вилоятларда огоҳлантириш эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
None

Жетису вилоятининг жануби, маркази ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Момақалдироқ пайтида жануби-ғарбдан эсаётган шамол 15-20 м/с тезликда эсади. Алакўл кўллари ҳудудида эса шамол тезлиги 18-23 м/с га етади.

Кундузи Улитау вилоятининг аксарият қисмида момақалдироқ бўлиши ва шимолий ҳудудларда дўл ёғиши мумкин. Кундузи марказий туманларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача етади.

Эрталаб Ман ғистау вилояти ғарбида туман тушиши мумкин. Кундузи вилоятнинг аксарият ҳудудларида ҳаво ҳарорати 38-40 даража иссиқ бўлади.

Кечаси Қарағанди вилояти маркази ва жанубида, кундузи шимол ва марказда момақалдироқ, дўл ёғиши мумкин. Кундузи момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с.

Кечаси Туркистон вилоятининг тоғли ҳудудларида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Жануби-ғарбий ва ғарбдан эсаётган шамол вилоятнинг тоғли ҳудудларида 15-20 м/с тезликда эсади.

Ғарбий Қозоғистон вилоятининг жануби-ғарбида кундузи 37 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Кундузи Абай вилоятининг жанубий қисмида баъзан кучли ёмғир ёғади. Шунингдек, чақмоқ, дўл ва бўрон ҳам кутилмоқда. Момақалдироқ пайтида шамол тезлиги 15-20 м/с.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг шарқи, жануби ва марказида кундузи баъзида кучли ёмғир ёғиши мумкин. Чақмоқ, дўл, бўрон ҳам башорат қилинади. Кундузи момақалдироқ пайтида шамолнинг тезлиги 15-20 м/с.

Эрталаб ва куннинг иккинчи ярмида Ақмола вилояти ғарбида кучли ёмғир ёғиши, вилоятнинг жануби ва ғарбида момақалдироқ ва дўл ёғиши кутилмоқда. Шамол шарқ ва шимоли-шарқдан момақалдироқ пайтида 15-20 м/с тезликда эсади.

Ақтўбе вилоятининг шимоли ва шарқида момақалдироқ бўлиб, 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Вилоят жанубида кундузи 35 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар