«Қазақтелеком» раҳбари Президентга 5G тармоғи қандай жорий қилинаётгани ҳақида гапириб берди

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари «Қазақтелеком» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Қуанишбек Есекеевни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.
Президентга «Қазақтелеком» АЖ компаниялар гуруҳи томонидан 2022 йилда эришилган асосий молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар ва амалга оширилиши режалаштирилган истиқболли лойиҳалар ҳақида малумот берилди.Қуанишбек Есекеевнинг таъкидлашича, ўтган йили «Қазақтелеком» АЖнинг асосий молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари ошган.Бу жорий йилда қатор йирик лойиҳаларни амалга ошириш имконини беради.Улардан асосийси 5G тармоғи лойиҳаси бўлади. Бу вазифани «МТС» МЧЖ ва «Кcелл» АЖ операторлари консорциуми бажаради.«Қазақтелеком» АЖ шўъба корхоналари 2027 йилгача бутун мамлакат бўйлаб 7000 дан ортиқ база станцияларини қуришлари керак.Жорий йилда Астана, Алмати ва Чимкент шаҳарларида 486 та шундай станция фойдаланишга топширилади.Қасим-Жомарт Тоқаевга «AzerTelecom» компанияси билан ҳамкорликда «Озарбайжон-Қозоғистон» йўналиши бўйлаб Каспий денгизи туби орқали ётқизилган оптик толали алоқа тармоғини қуриш бўйича халқаро лойиҳани амалга ошириш давом этиши маълум қилинди.Бундан ташқари, жорий йилда қишлоқларни интернет билан таъминлаш, Қозоғистон абонентларини эскирган ADSL линияларидан оптикага кўчириш, GPON технологиясидан фойдаланган ҳолда кўп қаватли уйларни юқори тезликдаги интернет тармоғига улаш каби лойиҳалар амалга оширилади.Йиғилиш якунида Президент режалаштирилган лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш халқ ва иқтисодиёт учун муҳим аҳамиятга эга эканлигига эътибор қаратди.Бундан ташқари, Давлат раҳбари Қозоғистоннинг транзит салоҳиятини ошириш мақсадида шаҳар ва қишлоқ жойларда телекоммуникация тармоқларини янада ривожлантириш, халқаро маълумотлар узатишда тармоқ инфратузилмасини яхшилаш бўйича қатор аниқ топшириқлар берди.


Сўнгги хабарлар
telegram