11:15, 03 Ноябрь 2021 | GMT +5
«Қазақмыс» асосий кўрсаткичлар бўйича режани ортиғи билан бажарди: 2021 йилнинг 9 ойи якунлари
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилнинг 9 ойи «Қазақмыс» корпорацияси учун омадли келди. Ушбу даврдаги иш натижаларига кўра, корпорация барча асосий кўрсаткичлар бўйича режани ортиғи билан бажарди. Бу ҳақда компания матбуот хизматининг расмий баёнотида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.
«Қазақмыс» корпорацияси йил бошидан буён 22 миллион 714 минг тонна руда қазиб олган бўлса, ўтган йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 21 миллион 620 минг тоннага етди. Шундай қилиб, режа 104,7 фоизга ортиғи билан бажарилди.
Шу билан бирга, қазиб олинган рудадаги ўртача мис миқдори ҳам режалаштирилган 0,90% дан 0,95% гача кўтарилди.
Умуман олганда, январ-сентябр ойларини қўшиб ҳисоблаганда «Қазақмыс»нинг қайта ишлаш заводларида 23,4 миллион тонна руда қайта ишланди.
Ишлаб чиқаришга келсак, корпорация йил бошидан буён 166,7 минг тонна катодли мис ва 4 394 килограмм қуйма олтин ишлаб чиқарди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 140 килограммга ёки 3,29 фоизга кўпдир. Ўтган йили 4254 кг ишлаб чиқарилди.
Қуйма ва гранулалардаги кумуш бўйича кўрсаткичлар - 9 ойда 207 748 кг, ўсиш 10,7 кг ёки 5% ни ташкил этди, бу ҳам сезиларли натижадир.