Қайта тикланадиган энергия манбаларининг Туркия иқтисодиётига қўшган ҳиссаси 6 ойда 4,8 миллиард долларга етди

Қайта тикланадиган энергия
Фото: Kazinform

ASTANA. Кazinform — Фақат жорий йилнинг биринчи ярмида қайта тикланадиган энергия манбаларининг Туркия иқтисодиёти ўсишига қўшган ҳиссаси 4,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, деб ёзади Аzertag.

Бу ҳақда сешанба куни Туркия Энергетика ва табиий ресурслар вазирлиги хабар берди.

Қайта тикланадиган энергия манбалари туфайли мамлакатнинг энергетика соҳасидаги хавфсизлиги мустаҳкамланмоқда, дейилади вазирликнинг Х ижтимоий тармоқдаги хабарида.

Маълумотларга кўра, қайта тикланадиган энергия манбалари ҳисобига жорий йилнинг олти ойида мамлакатга газ импортини 14,5 миллиард куб метрга камайтириш мумкин бўлди.

Туркия ҳукумати аввалроқ 2035 йилгача қайта тикланадиган энергия соҳасини ривожлантиришга 73 миллиард доллар сармоя киритишни режалаштираётганини эълон қилган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram