Қайси вилоятда энг кўп маош берилади
2019 йил IV чоракда Қозоғистонда ўртача ойлик иш ҳақи 203883 тангани ташкил қилди. Манзилли иш ҳақи индекси 2018 йил 4-чорагига нисбатан 115,8%, конкрет иш ҳақи индекси 109,9%ни ташкил қилди.
Энг юқори иш ҳақи ер қаъридан фойдаланиш соҳаси вакилларига тегишлидир. Карьерчиларнинг ўртача ойлик маоши 428,3 минг тангани ташкил қилади (республика ўртача кўрсатгичидан 2,1 баравар кўп). Ундан кейинги ўринларда молия ва суғурта соҳаси турибди - 402,5 минг танга (2,0 баравар). Профессионал, илмий ва техник соҳаларда – 373,4 минг тг (1,8 баравар), ахборот ва алоқа соҳасида 278,0 минг тг (1,4 баравар).
Энг кам ўртача иш ҳақи қишлоқ, балиқ ва ўрмон хўжалиги ходимларида – 127,3 минг тг. Бу ўртача республика кўрсатгичидан 37,6% камроқдир.
Ҳудудлар кесимида энг кўп ўртача маош Атирау вилоятида – 345,2 минг тг. Бу республика бўйича ўртача кўрсатгичдан тахминан 1,7 баравар кўпдир. Энг паст кўрсатгич эса Туркистон вилоятида, жанубий вилоят аҳолиси бир ойда ўрта ҳисобда 138,1 минг танга пул топади (республика миқёсидан 32,3% паст).
Ўртача иш ҳақи Ақмола вилоятида - 156,4 минг, Ақтўбе вилоятида 169,8 минг, Алмати вилоятида 150,5 минг, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 201,9 минг, Жамбил вилоятида 139,9 минг, Қарағанди вилоятида 189,4 минг, Қостанай вилоятида 161,6 минг, Қизилўрда вилоятида 159,4 минг, Манғистау вилоятида 309,1 минг, Павлодар вилоятида 177,4 минг тг, шимолий Қозоғистон вилоятида 141 минг, Шарқий Қозоғистон вилоятида 183 минг, Нур-Султан шаҳрида 308,1 минг, Алмати шаҳрида 248,6 минг ва Чимкент шаҳрида 152,5 минг тангани ташкил қилади.