Қасим-Жомарт Тоқаевга Динлар етакчилари съездига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумот берилди

NUR-SULTAN. Кazinform – Давлат раҳбари Парламент Сенати раиси Маулен Ашимбаевни қабул қилди, дея хабар беради Кazinform.
None

Қасим-Жомарт Тоқаевга 14-15 сентzбр кунлари пойтахтда бўлиб ўтадиган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VII съездига тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумот берилди.

Парламент Сенати раиси, Съезд котибияти раҳбари Маулен Ашимбаев динлараро форумга дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан 100 дан ортиқ делегациялар келишини айтди. Учрашувда Рим папаси Франциск, Ал-Азҳар олий имоми Шайх Аҳмад ат-Тойиб ва ​​бошқа диний етакчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Сенат Раисининг таъкидлашича, бўлажак тадбир жаҳон оммавий ахборот воситаларида катта қизиқиш уйғотмоқда. 200 дан ортиқ хорижий ва 300 дан ортиқ Қозоғистон ОАВ вакиллари аккредитациядан ўтган.

Съезд доирасида Декларация қабул қилинади. Ушбу якуний ҳужжат форум иштирокчиларининг цивилизациялараро ва конфессиялараро ҳамда глобал тараққиётнинг долзарб масалалари бўйича позициясини ифодалайди.

Президент бугунги шароитда съездни ўтказиш жуда муҳим эканини таъкидлади.

Қасим-Жомарт Тоқаев глобал мулоқот маданиятини юксалтириш зарурлигини ва Қозоғистоннинг бу жараёнда иштирок этиши муҳимлигини таъкидлади.

Давлат раҳбарига Сенатнинг истиқболдаги иш режаси тақдим этилди.


Сўнгги хабарлар