Қасим-Жомарт Тоқаев Жамбил вилоятидаги паррандачилик фабрикаси фаолияти билан танишди
Давлат раҳбари ишлаб чиқариш майдончасидаги цехларни бориб кўрди. Паррандачилик фермаси раҳбари Фарида Жунисова Президентга корхона фаолияти ҳақида сўзлаб берди.
Нидерландия технологияси асосида 1 миллион жўжа парваришланаётган ишлаб чиқариш майдонида айни пайтда 250 нафарга яқин қишлоқ аҳолиси меҳнат қилмоқда. Корхонада йилига 8 минг тонна бройлер гўшти ишлаб чиқарилиб, маҳсулот ички бозорга етказиб, Россия, Қирғизистонга экспорт қилинмоқда.
Жорий йилда паррандачилик фабрикасининг ишлаб чиқариш қувватини 12 минг тоннага етказиш учун умумий қиймати 1 миллиард 400 миллион тенге бўлган 6 та объект қуриш режалаштирилган.
Қасим-Жомарт Тоқаевга корхона фаолияти билан танишиш чоғида вилоятда паррандачиликни ривожлантириш ҳақида маълумот берилди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Жамбил вилоятига амалий ташриф билан борди.