Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
None
None

Суҳбат чоғида икки давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шерикликни икки томонлама кун тартибининг барча йўналишлари бўйича янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш, сармоявий интеграцияни кучайтириш, шунингдек, саноат, машинасозлик, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп томонлама муносабатларга янги суръат бағишлаш мақсадида йил охиригача Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифини ташкил этишга келишиб олдилар.

Шу муносабат билан икки давлат ҳукуматларига бўлажак музокараларни юқори даражада таъминлаш топширилди.


Сўнгги хабарлар