Қасим-Жомарт Тоқаев янги тайинланган элчи Алибек Бақаевни қабул қилди

ASTANА. Каzinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги янги тайинланган элчиси Алибек Бақаевни қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Суҳбат давомида Президент Қозоғистон-Буюк Британия кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш билан боғлиқ асосий вазифаларни белгилаб берди.

Давлат раҳбари Қозоғистон Республикаси ва Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ўртасида Стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни самарали амалга ошириш, сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, энергетика, транспорт, инновация ва таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга оширишни топширди.