Қасим-Жомарт Тоқаев ва Илҳом Алиев Фузулий шаҳридаги шифохона қурилиши режаси билан танишди

ASTANА. Кazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев ва Илҳом Алиев Фузулий шаҳридаги марказий шифохона қурилиши режаси билан танишди, деб хабар берди Ақорда матбуот хизмати.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Бўлажак тиббиёт муассасаси 180 ўринга мўлжалланган. Бинонинг умумий майдони 34 минг квадрат метрдан ошади.

Тоқаев
Фото: Ақорда

 

Кардиология, неврология, гинекология, анестезиология-реанимация, гемодиализ, терапия, жарроҳлик, травматология-ортопедия, акушерлик ва юқумли касалликлар стационар бўлимлари, шунингдек, офтальмология, педиатрия ва ЛОР кафедраларини очиш режалаштирилган.

Шифохона
Фото: Ақорда

 

Беморларга амбулатория бўлими, болалар поликлиникаси, рентген диагностика, функционал диагностика, физиотерапия ва тиббий реабилитация бўлимлари хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, клиник-диагностика лабораторияси, тез тиббий ёрдам пункти, гигиена ва эпидемиология маркази мавжуд.

Объект Қозоғистон қурилиш компаниялари томонидан тижорат асосида қурилиши режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар