Қасим-Жомарт Тоқаев ва БАА Президенти икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди

ASTANA. Kazinform - Амирлик томонининг ташаббуси билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ва БАА Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Kazinform  агентлиги Ақорда матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Мемлекет басшысы БАӘ Президенті шейх Мұхаммед бен Заид Әл Нахаянмен телефон арқылы сөйлесті
Фото: Ақорда

Томонлар икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Икки давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги даражасини юқори баҳоладилар ва аввал эришилган барча келишувларни самарали амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар.

Давлат раҳбарлари сиёсий мулоқотни янада кенгайтириш, савдони рағбатлантириш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ниятларини тасдиқладилар.

Суҳбат чоғида Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён Қасим-Жомарт Тоқаевни ўтган туғилган куни билан табриклади.

Сўнгги хабарлар