14:09, 02 Сентябрь 2023 | GMT +6
Қасим-Жомарт Тоқаев Вьетнам халқини Мустақиллик куни билан табриклади
ASTANA. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев Вьетнам Президентига табрик телеграммаси йўллади, деб хабар беради Ақорда.
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Во Ван Тхионг ва Вьетнам халқини миллий байрам – Мустақиллик куни билан табриклади.
«Биз самимий дўстлик ва муваффақиятли сиёсий мулоқотга асосланган Вьетнам Социалистик Республикаси билан конструктив шерикликни юксак қадрлаймиз. Яқинда Ханойда Қозоғистон-Вьетнам муносабатларининг барча жиҳатлари бўйича очиқ ва мазмунли муҳокамаларимизни айниқса эслайман», - дейилади телеграммада.
Қасим-Жомарт Тоқаев икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини тасдиқлади ва Вьетнам раҳбарига хайрли ташаббусларида муваффақиятлар тилади.