Қасим-Жомарт Тоқаев тинчлик ҳаракати ғоясини муҳокама қилишни таклиф этди
ASTANА. Кazinform – Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VIII Съездининг ялпи йиғилишида Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев тинчлик ҳаракати ғоясини муҳокама қилишни таклиф этди.

– Биз халқаро ва ҳудудий ташкилотлар даражасида руҳий дипломатия салоҳиятини фаоллаштиришни муҳим деб биламиз. Съезд доирасида мен илгари эълон қилган тинчлик ҳаракати ғоясини муҳокама қилишни таклиф этаман. Диний иерархиялар зўравонликни тўхтатиш ва тинч йўл билан ечим топишга қаратилган нейтрал ва сиёсийлаштирилмаган мурожаатлари билан ушбу ҳаракатнинг ахлоқий асосига айланиши мумкин. Умр фазилати, меҳр-оқибат каби умумий инсоний қадриятларга асосланган бу ташаббус нафақат кенг диний жамоалар, балки сиёсатчилар, халқаро ташкилотлар, давлат тузилмалари вакиллари, экспертлар ва, албатта, ёшларни бирлаштира олади, – деди Давлат раҳбари.
Президент тинчлик йўлидаги мулоқот янада қатъиятли бўлиши, Съезд каби платформалар бунга ҳисса қўшиши кераклигини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида Марказий Осиё ва Афғонистоннинг барқарор ривожланиш мақсадлари бўйича минтақавий марказини ташкил этиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлаганликлари учун БМТга аъзо давлатларга миннатдорчилик билдирди.
Бундан ташқари, Давлат раҳбари минтақавий тузилмалар – ОҲИЧК, ИҲТ, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲ, АСEАН ва Араб давлатлари лигасининг ролини кучайтиришга муносиб эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
Астанада Жаҳон динлари етакчиларининг съезди бўлиб ўтмоқда.
Тадбир давомида Қасим-Жомарт Тоқаев динлар етакчиларини тинчлик элчилари деб атади.