Қасим-Жомарт Тоқаев теннисчи Елена Рибакинани ишончли ғалабаси билан табриклади

Қасим-Жомарт Тоқаев бугун Брисбен турнирида ғолиб чиққан Елена Рибакинани ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент маслаҳатчиси ва матбуот котиби Берик Уали маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Тоқаев
Фото: Ақорда

“Президент Қасим-Жомарт Тоқаев таниқли теннисчи, “Уимблдон” турнири чемпиони Елена Рибакинани Австралияда ўтказилган нуфузли мусобақадаги ишончли ғалабаси билан табриклаб, унга янги марраларни забт этишда давом этишини тилади”, - деб ёзди Берик Уали Facebook саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина WТА 500 турнирида ғолиб чиққан ва дунёнинг учинчи ракеткаси бўлган.

Сўнгги хабарлар