Қасим-Жомарт Тоқаев Сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан мурожаат йўллади

ASTANА. Кazinform – Ақорда матбуот хизмати Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаш куни муносабати билан мурожаатини эълон қилди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Ҳурматли ватандошлар, ҳар йили 31 май куни биз ўтган асрнинг биринчи ярмида сиёсий қатағон қурбонларига айланганларнинг руҳини хотирлаймиз.

Уларни хотирамизда сақлаш, қонунийлик тамойиллари ва адолат қадриятларига содиқ қолиш бизнинг муқаддас бурчимиздир.

Қозоғистонда барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун тизимли равишда шароитлар яратилмоқда.

Давлатимизнинг бу вазифаси 15 март куни бўлиб ўтган умумхалқ референдумида қабул қилинган Конституцияда қонуний равишда мустаҳкамланган.

Бир жамият сифатида биз келажакка интилувчи мамлакат қуриш йўлига қадам қўйдик. Бу шуни англатадики, Адолат, Қонунийлик, Ватанпарварлик, Меҳнатсеварлик,

Табиатга муҳаббат тамойиллари мамлакатимизда, шунингдек, илм-фан, юқори технологиялар, маданият ва кўнгиллилар ҳаракатини ривожлантиришда алоҳида аҳамиятга эга бўлади.

— Энди бутун дунё Қозоғистонни барча соҳаларда фақат олдинга силжиб бораётган мамлакат сифатида тан олади. Биз янада юқори чўққиларга эришиш учун жамиятимизнинг бирлиги ва барқарорлигини мустаҳкамлашда давом этишимиз керак. Қозоғистоннинг келажаги доимо порлоқ бўлади! Мен бунга қатъий ишонаман, — дейилади мурожаатда.

Эслатиб ўтамиз, бугун — Сиёсий қатағон ва очарчилик қурбонларини хотирлаш куни.