Қасим-Жомарт Тоқаев SINOPEC корпорацияси раҳбарини қабул қилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев SINOPEC корпорацияси раҳбари Юй Баоцайни қабул қилди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.
None

Давлат раҳбарига SINOPEC компаниясининг мамлакатдаги фаолияти якунлари ва келгуси даврга мўлжалланган режа ҳақида маълумот берилди.

Суҳбат чоғида геология-қидирув ва нефть ва газ-кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди.

Президент мамлакат компанияларининг SINOPEC корпорацияси билан ўзаро ҳамкорлиги Қозоғистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев энергетика ва кимё соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида сувни тежовчи технологияларни жорий этиш муҳимлигига эътибор қаратди.

Сўнгги хабарлар