Қасим-Жомарт Тоқаев Сингапурнинг Istana президентлик саройига ташриф буюрди

ASTANA. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаевни Президент Тарман Шанмугаратнам кутиб олди. Қозоғистон ва Сингапур давлат мадҳиялари янгради, Фахрий қоровул бошлиғи икки давлат раҳбарларига рапорт берди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Ақорда
Фото: akorda.kz
Ақорда
Фото: akorda.kz
Тоқаевты қарсы алу
Фото: akorda.kz

Қозоғистон Президенти Фахрий меҳмонлар китобига имзо чекди. Сўнгра давлат раҳбарлари расмий делегациялар аъзоларини бир-бирларини таништирдилар.

Сингапур
Фото: akorda.kz
Тоқаевты қарсы алу
Фото: akorda.kz

Маросим якунида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Тарман Шанмугаратнам музокаралар залига кирди.

Сингапур
Фото: akorda.kz

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Сингапур Республикаси Президенти Тарман Шанмугаратнам таклифига биноан 23-24 май кунлари давлат ташрифи билан бўлиши ҳақида хабар берган эдик.

Ташриф доирасида Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Сингапур юқори раҳбарияти, йирик халқаро компаниялар раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказиши, Қозоғистон-Сингапур бизнес-форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.

 

Сўнгги хабарлар