Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Қасим-Жомарт Тоқаев Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади ва унга қардош ўзбек халқи манфаатлари йўлидаги масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар тилади.
Шунингдек, у Шавкат Мирзиёевнинг доно раҳбарлиги туфайли Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва халқаро обрўсини оширишда катта ютуқларга эришганини ва кенг қамровли ислоҳотлар орқали ишонч билан олдинга силжиётганини таъкидлади.
— Давлат раҳбари Ўзбекистон раҳбарининг икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик руҳида стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссасини юқори баҳолаганини таъкидлади, — дейилади хабарда.
Томонлар Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлиги ҳозирда тўлиқ ривожланаётганини таъкидладилар ва савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Президентлар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашдилар ва бўлажак учрашувлар жадвалини кўриб чиқдилар.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Миср Президентига табрик телеграммасини йўллади.