Давлат раҳбари Миср Президентига табрик телеграммасини йўллади

ASTANA. Kazinform — Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Абдул Фаттоҳ Ас-Сиси ва унинг ватандошларини Миср Араб Республикасининг миллий байрами - Инқилоб куни билан табриклади.

Қозоғистон ва Миср байроқлари
Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

Телеграммада Президент мустаҳкам дўстлик ва ўзаро тушунишга асосланган муносабатлар икки халқ манфаати йўлида бундан кейин ҳам ривожланиб боришига ишонч билдирди.

Тоқаев ва Ас-Сиси
Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Абдул Фаттоҳ Ас-Сисига масъулиятли фаолиятида муваффақиятлар ва Миср халқига фаровонлик тилади.